. "Биз"га мактуб
Ҳаммаси аввалида осондек туюлганди. Жуда қувонган эдим, бахтимни топдим, ниҳоят деб...
Однода яхши қизлар ўтирмайди, дейишарди. Мен эса ўша куни одатимга кўра, компьютер қаршисида ўтириб, навбатдаги қизга дўстликни таклиф қилдим. Қабул қилди, саломаликдан сўнг доимгидек анкета саволларини тўлдирганидек, бирбиримизни саволларга кўмиб ташладик. Хатидан саводликкина қиз, бехато ва мазмунли хатлар ёзарди. Бемаъни қизга ўхшамади. Онам адабиёт муаллимаси бўлгани учунми, биз, фарзандларни китобга меҳримиз бўлакча эди. Катта бўлсам, мен ҳам адабиёт муаллимасига уйланаман, дердим. Бахтни қарангки, Қиз айнан тил ва адабиёт факультети талабаси экан. Шунданми, сўзларни териб ёзарди. Орадан кунлар, ойлар ўтаверди, энди одно мен учун шунчаки вақт ўтказишга эрмак эмас, ҳаётим мазмунига айланди. Ўқишда ҳам, уйда ҳам қўлимдан телефоним тушмас, ўзимдан ўзим тезтез сайтга кириб у Қиз хатимга жавоб ёздимикин, деб хабар олишни канда қилмасдим.