(Газетанинг
1-сонидаги Бобур Рахматуллаевнинг
“Россиядаги йигитлари”ни ўқиб)
Замонанинг зайли билан,
Келиб қолдим бу юртга.
Ақлим бовар қилмайди
Қачон кетаман Ўшга?
Фарзандларим кўздан ўтар,
Лайло, Али, Азизбек – улар.
Тушда кўраман тунлар,
Қачон кетаман Ўшга?
Ўз уйим – ўлан тўшагим,
Соғиндим қўшниларим.
Хайфим келди ўзимга-ўзим,
Қачон кетаман Ўшга?
Бўлса ҳамки бу ўша –
“Россия – шедрая душа”.
Ўхшамайди бу гўша
Она юртим Ўшга.
Узоқнинг буғдойидан,
Яхши экан сомоним.
Ўзга юртни қилма хавас
Ўзбек синглим – жононим.
Маърифат