16.04.2015

Сўткали гадой

                                                            
(Ҳажвча)

Суннат қовоқ қайрағоч остидаги эплама сўрида ўтириб тиланчилик қилаётган экан, ёнидан дўсти ўтиб қолибди.
-           Ҳа, Суннат нега юпун кийимда ўтириб, тиланчилик қиляпсан?
-           Оила бюджетига гар етмаса путур, чойхонада ҳар куни чой ичиб ўтир, деганларидек бюджет масаласи ночор бўлиб қолди, оғайни.

Унинг гапини эшитган мактабдош дўсти унга 100 сом берди.
-           Бу кўнгилдан чиққаними?, сўради Суннат тиланчи.
-           Ҳа, бу кўнглимдан чиққани. Майли, мана яна 100 сом, буни ҳам ол. Розимисан?
-           Розиман-у, шу десанг кечадан бери сўткам ишламаяпти, шунга...
-           Тиланчи дегани 10-20 сомлаб тўплайди, сен бўлсанг...
-           Тўғри тушун, бўш келмади тиланчи ҳам. Мен сендан минг сом, икки минг сом сўраётганим йўқ. Сўткамга яна икки-уч юз бер етади.
-           Мен сендақа сўткали гадойни биринчи кўришим, деди хайрон бўлган дўсти.
Соткали гадой Дўстининг қулоғига аста шивирлади: - Мерседесимга бензин сўрамаганимга шукур қил, дўстим.
                                  Ашурали Бобоқулов
                                Қорасув шаҳри