Менинг фикрим
2010-йил. Июнь. Бу сана Қирғизистон тарихига қора харфлар билан ёзилди. Тарих бу тарихдир. Уни ўчириб бўлмайди. Июнь воқеаларидан билвосита ёки бевосита жабрланганларнинг ҳам аччиқ хотираларини, азобларини осон-осон йўққа чиқариб бўлмайди.
Тўғри, янги ярага тегинмаган маъқул. Бироқ ярага керакли малҳам қўйилиши лозим. Акс ҳолда яра йиринг олиши, тананинг бошқа қисмига ҳам таъсир кўрсатиш қўрқинчи бор.
Бу дард, бу яранинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлди? Бундан бемор ҳам, унинг атрофидагилар ҳам хабардор бўлсинлар-ки, бу сабаблардан ўзларини сақласинлар.
Касални яширсанг, иситмаси ошкор қилади. Муаммоларни яшириш, бу ечим эмас. Бизга эса ечим керак!
Ўтмишдаги аччиқ тажрибаларни, қора кунларни унутиш керак эмас. Унутмайлик-ки, билайлик - ТИНЧЛИК бизнинг энг катта бойлигимиздир!