“Исломий давлат” гуруҳига қарши халқаро террорга
қарши амалиётлар жонланди. Коалицияга АҚШ ҳамда Буюк Британия етакчи бўлган
ўлкалар ҳам қўшилди. Жангариларга қарши хужумга ўтишга тайёрлигини шу кунларда
Эрон ва Туркия ҳукумати ҳам маълум қилди.

Сезилмаган ҳолда сизиб келаётган хавф билан курашишда ҳар бир ўлканинг
ўз усули бор: АҚШ ўзининг иттифоқдошлари билан Ироқдаги ҳамда Суриядаги
“Исломий давлат” гуруҳининг позицияларини бомбардимон қилишмоқда, Германияда
бўлса Сурияга бориб келганларни фуқароликдан чиқариш харакатида. Харбий
тармоқдаги экспертлар мазкур экстремисттик гуруҳга кетаётган молия булоқларини
аниқлаб, уларнинг йўлини тўсишни курашишнинг асосий усул қатори белгилашади.
Шунингдек, дин вакиллари бу муаммонинг илдизини кесиб, ёшларнинг диний
тушунчаларини ўстириб, уларга Ислом борасида тўғри маълумотларни бериш йўлини
таклиф қилишмоқда. Бу каби фикр Остонада ўтказилган дунёвий ва анъанавий дин
лидерларининг махсус йиғинида ҳам айтилди. Жорий йилнинг июнь ойида дунёдаги
бир қатор давлатларнинг руҳоний етакчилари Остонада бешинчи бор шу масалани
муҳокама қилиш учун учрашишни режалаштиришмоқда. Бу йилги муҳокама қилинувчи
мавзу тинчлик ва тараққиёт бўйича диний
лидерлар билан сиёсий лидерларнинг диологи бўлмоқчи. Айниқса эътибор
диний экстремизм билан курашиш масалаларига қаратилмоқчи.
Глобал конфессиялар аро махсус майдон тузиб бериш учун Қозоғистон
давлати ҳам тасодифан танлангани йўқ. Марказий Осиёнинг бу давлатида тинчлик
ҳамда иттифоқни ўрнатишда ўз услубига эга. Вақтнинг ўтиши билан бу усул ўз
натижасини бераётгани кўринмоқда. Совет Иттифоқининг қулаши билан Қозоғистон
ўзининг бошқа қўшниларидан фарқланиб, ўлкада миллатлар аро низоларга умуман йўл
бермади ва тинчлик ҳамда дўстликнинг атмосферасини бузмай ҳозиргача сақлаб
турибди. Аслида бу давлатда 140 этнос вакиллари ҳамда 40 дан ошиқ турли дин
вакиллари яшаб келади. Миллатлар аро муаммолар хал бўлмагунча, иқтисодий
ислоҳатлар, ижтимоий тараққиёт хамда демократиялаштириш харакатлари олдинга
жилмаслигини Қозоғистонда барча тушунади. Шу сабабдан қозоқ ҳукуматлари
республиканинг барча ҳудудларида яшаган элларнинг тилини ва маданиятини сақлаб
қолишга, диний гуруҳларнинг тенглигини таъминлаш учун зарур бўлган барча
шароитларнинг барини яратади. Қозоғистоннинг деярлик барча катта шаҳарларида
масжидлар православ храмларининг, католик чекловларининг, синагог ва дом
жамоатларининг махсус ибодатхоналари билан яқин жойлашган.
Фуқароларнинг миллати, дини ва тилидан қатъий назар уларнинг тенг
ҳуқуқлилигини таъмирлашда ўзига хос кафолат қатори – Қозоғистон Халқларининг
Ассамблеяси сўнгги йигирма йилнинг ичида муваффақиятли фаолият олиб бораётган
институт бўлиб қолди. Ассамблеянинг аъзолари ўз таркибидан тўққиз депутатни
Парламентнинг қуйи палатасига сайлай
олишади ҳамда улар қабуо олган ҳар бир қонун Ассамблея тарафидан текширилиб,
миллатлар аро бирдамликни ва тенгликни таъминлаш шартларига тўғри келсагина
қабул қилинади.
Шунингдек, Қозоғистонда диний
экстремизм билан комплексли тарзда кураш олиб бориляпти десак янглишмаймиз.
Икки йил аввал республикада айни мана шу муаммога бағишланган давлат дастури
қабул олинган. Қозоғистонлик теологлар аҳоли ўртасида ислом билан исломизмнинг
ўртасидаги фарқни оддий тилда тушунтириш ишлари юргизишмоқда.Айнан мана шу
мавзуда махсус интернет-портал очилиб, унда диний мавзуда исталган
чалкаштирилмаган, тўғри маълумотни олиш имконияти яратилди. Бундан ташқари
ахолининг диний саводини ошириш учун Исломшунослик бўйича ўқитувчиларни Олий
ўқув юртларида бепул ўқитиш йўлга қўйилган. Бироқ, шунга қарамай экстремизнинг
олдини олиш борасида куч тизимларининг иштирокисиз, муаммони хал қилиб юбориб
бўлмайди ва улар ундай ёмон мақсадли гуруҳларнинг йўлини осонгина тўсиб
туришади.
Бугун энг шубҳачи экспертлар ҳам Қозоғистонни беқарор дунёдаги барқарор
ўлка деб аташмоқда. Бу муваффақиятнинг асосини кўп миллатли Қозоғистон жамиятидаги
тинчлик ва дўстлик ташкил қилади.
Бугунги кунда Қозоғистон умум миллий хамда конфессиялар аро
консенсуснинг намунасини кўрсатишда ва тинчликдан барча ютиб, урушдан
айримларгина ютишини ёрқин мисоли бўлмоқда.
Олжас Аментай