19.02.2015

Шоу-БИЗ (Ўш)

4000 долларлик клипни кўрайлик-чи

Ўзининг “Чинарооо” қўшиғи билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган Тинчтикбек Айилчиев “Кайрилгис элес” қўшиғига клип суратга олмоқда. Бу клипга 4000 доллар сарфланиши айтилмоқда.
“Гап пулда эмас, менинг мақсадим қўшиқ ва клип ўз тингловчиларини топса, маъқул кўрилса меҳнатимнинг зое кетмагини шудир”, дейди қўшиқчи.
Шунингдек, баҳор учун 3 янги қўшиқ тайёрлаётганини ҳам билдирди.








“Аввали”дан “Аввали - шоу”
Дастур “Шоу” талабларига қанчалик жавоб беради, буни ҳозирча билолмаймиз. Аммо “Аввали”нинг бу концерт учун узоқ вақт тайёргарлик кўраётганидан хабардормиз.
Томошага келишни истаганларга яна шуни айтамизки, репертуарда жонли куйланувчи қўшиқлар ҳам бор.
Агар сиз жонли гитара ёки умуман жонли мусиқани хуш кўрсангиз
Сизни 26-январь куни 13:00да (тўғриси Ўшда концерт ҳеч ўз вақтида бошланмаган )бошланувчи “Аввали-Шоу”га таклиф этамиз.
“Oriyental” овоз ёзиш студияси томонидан тақдим этилаётган мазкур концертда Қахрамон Қодиров, Аурел, DJ Азик ва Жазо меҳмон сифатида иштирок этади.