Қирғизистонда
сўнгги 4 йилда 70 харбий халок бўлган.
Ўтган йилнинг ўзида давлат армиясида
13 аскар вафот этган бўлса, уларнинг етти
нафари ўз жонига қасд қилган.
Ўш
шаҳрида 17-июнь
куни нодавлат ташкилотлар, ҳуқуқни
ҳимоя қилиш органлари ва харбий
прокуратура вакиллари иштирокида бўлиб
ўтган йиғинда харбийларнинг вафотини
озайтириш бўйича масалалар кўриб
чиқилди.
Харбийларнинг
ўз жонига қасд қилишига нима сабаб
бўлмоқда? Қуролли
кучлар вакиллари буни армияга қабул
қилишда ёшларнинг соғлиғи жиддий
текширувдан ўтказилмаётганлиги билан
изоҳлайди.
Йиғинда
билдирилган маълумотга кўра ўтган йили
70 нафар харбий соғлиғи ночорлиги сабабли,
армия хизматидан четлатилган. Уларнинг
орасида хатто руҳий касаллар ҳам бўлган.
Соғлиғи
харбий хизмат талабига жавоб бермаганларни
армияга ким қабул қиляпти?
Йиғинда
соғлиқни сақлаш минстрлиги бу учун
тиббий комиссарларнигина қоралаб
бўлмаслигини, харбий комиссарият ўрин
тўлдириш мақсадида беморларни ҳам
харбийга қабул қилиб юборган бўлиши
мумкинлигини айтиб ўтди.
Мажлис
сўнггида харбий хизматда руҳий назорат
марказини очиш таклифи илгари сурилиб,
таклиф ҳукуматга жўнатиладиган бўлди.
Д.
Насибхонов