
Тобора нуфузи ошиб бораётган Туркий дунё
журналистларининг 1-съезди 2013-йили
Туркиянинг Эскишахарида чақирилганди. 3-съездни Туркманистонда, буюк бобокалонимиз Алишер Навоий бир муддат яшаган Марв шаҳрида ўтказилишини эшитиб, чексиз фахр туйғусини туйдим. Туркия радио ва телевидинеяси, "Анадоли Ажанси", Туркий дунё журналистлари Федерацияси, "ТИКА" ва Татаристоннинг Оммавий ахборот Агентлиги "Татмедиа" каби нуфузли ташкилотлари томонидан ташкил этилган ушбу анжуманнинг мақсади битта- халқларимиз ўртасидаги дўстликни янада мустахкамлаш учун оммавий ахборот воситаларидан кенгроқ фойдаланиш, муштарак ният остида бирлашган медиаолам вакиллари маъсулиятини янада оширишдир.

Анжуман доирасида ташкил этилган Туркий дунё даврий нашрлар кўргазмаси, журналистлар учун ўқув семинарлари, "Татмедиа"фаолияти билан танишув, мамлакатдаги энг кекса илмгоҳлардан бири Қозон Федерал Универститети ректори, профессор ўқитувчилар жамоаси ва талабалари билан учрашувларда соҳа вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олган бўлсалар, шаҳарнинг диққатга сазовор тарихий жойларига, жумладан қадимий Булгар шаҳрига ташкиллаштирилган саёҳатдан Татаристоннинг буюк ўтмиши ва жўшқин ҳаёти билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.
Анжуманнинг учинчи куни Туркий дунё журналистларининг Қозон Декларацияси қабул қилинди ва ҳар бир давлатдан Туркий Дунё медиолами бирлигининг вакиллари сайланиб, сертификатлар топширилди.
Муаззам Иброҳимова
Туркий Дунё медиабирлигининг
Ўзбекистондаги вакили