27.05.2015
25.05.2015
Қувноқлик бор эди, аммо, зукколик
Ўшда "Қувноқлар ва зукколар"нинг биринчи мавсум финал ўйини бўлиб ўтди. "ҚВЗ"нинг ташкил этилганига ҳам бир йил тўлди.
"Интимоқ" телерадиокомпанияси томонидан уюштирилган мазкур ўйин аслида айни муддао бўлди. Шу пайтгача тор доирада ўтказиб келинган бу каби тадбирлар, энди катта саҳнага чиқди. Асосийси, ёшларни бирлаштира олди. Бироқ...
Бироқ, бир йил давомида ўтказилган ўйинларда ёшларимиз кўпроқ бошқа давлатларда қўлланилган хазилларни "копия"лаб қўя қолишгани шахсан менга ёқмади.
Тўғри, аввалги ўйинда қилинган танқидлар ўз таъсирини кўрсатган шекилли, "кўрпа ости" ҳазиллари нисбатан оз бўлди.
Хўш, нима сабабдан бир йил давомида бўлиб ўтган ўйинлардан мен қониқмадим. Бунинг сабабларини кўп ўйладим. Интернет орқали, Ўзбекистоннинг машҳур "ҚВЗ" жамоаларининг чиқишларини ҳам қайта кўриб чиқдим. Униси ҳам буниси ҳам мени кулдира олмади. Ўйлантира олмади. Бирор янги ғояга туртки бўлмади. Бизнинг йигитларимиздан эса бироз тажрибалироқ эди холос улар.
Тўғри, балки мен ҳозирги ёшлардек фикр қилолмай қўйгандирман, деб ҳам ўйладим. Ҳозирги томошабинларга шу ёқаётгандир. Ўйин давомида кулишди, қарсак чалишди... ҳар ҳолда. Балки, бу фақатгина дид масаласидир. Балки, эндигина саҳнага қадам қўйишни бошлаган йигитлардан кўп нарса кутиб, мен адашгандирман.
Ҳа, улар қувноқ йигитлар. Бири автомобил устаси, бири нонвой, бири талаба яна бири мактаб ўқувчиси...Уларни бирлаштирган, умумийлик эса "Интимак" телерадиокомпаниясига мухлис эканликлари.
Ичимдаги кўп фикрларни ичимда қолдира қолай. Яхшиси, уларни қўллайлик. Қўлимиздан келганча, билганларимизни ўргатайлик. Ажаб эмас...
Кейинги ўйинларда қувноқ ва зукко ёшларнинг жамоаларининг чиқишларини кўришдан умид узмай, нуқта қўяман.
"Интимоқ" телерадиокомпанияси томонидан уюштирилган мазкур ўйин аслида айни муддао бўлди. Шу пайтгача тор доирада ўтказиб келинган бу каби тадбирлар, энди катта саҳнага чиқди. Асосийси, ёшларни бирлаштира олди. Бироқ...
Бироқ, бир йил давомида ўтказилган ўйинларда ёшларимиз кўпроқ бошқа давлатларда қўлланилган хазилларни "копия"лаб қўя қолишгани шахсан менга ёқмади.
Тўғри, аввалги ўйинда қилинган танқидлар ўз таъсирини кўрсатган шекилли, "кўрпа ости" ҳазиллари нисбатан оз бўлди.

Тўғри, балки мен ҳозирги ёшлардек фикр қилолмай қўйгандирман, деб ҳам ўйладим. Ҳозирги томошабинларга шу ёқаётгандир. Ўйин давомида кулишди, қарсак чалишди... ҳар ҳолда. Балки, бу фақатгина дид масаласидир. Балки, эндигина саҳнага қадам қўйишни бошлаган йигитлардан кўп нарса кутиб, мен адашгандирман.
Ҳа, улар қувноқ йигитлар. Бири автомобил устаси, бири нонвой, бири талаба яна бири мактаб ўқувчиси...Уларни бирлаштирган, умумийлик эса "Интимак" телерадиокомпаниясига мухлис эканликлари.

Кейинги ўйинларда қувноқ ва зукко ёшларнинг жамоаларининг чиқишларини кўришдан умид узмай, нуқта қўяман.
Ўшда мактаб ўқувчиси сув ва тупроқ таркибидаги туз миқдорини ўлчашга мўлжалланган мослама яратди
Тупроқ ва сув таркибидаги туз миқдонирини ўлчайдиган илк мосламани Ўш шаҳридаги Солижон Шарипов мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳаммадали Зохиджонов яратди. Мазкур мослама рўзғорда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилади.
ЯХШИ СЎЗ ШИФО
Инсон борки бирон касб, хунар эгаллашга интилади. Ўқийди, ўрганади, изланади. Биз тилга олмоқчи бўлган йигит ҳам Қорасув шаҳрида яшаб, кўплаган юртдошларимиз дардига малҳам бағишлаган Толиб отага шогирд бўлди. Шогирднинг ғайратига, синчковлигига қизиқиб қолган табиб Толиб ота унга табиий гиёҳлардан дори-дармонларни тайёрлаш усулларини аста-секинлик билан ўргатиб борди.
Дунёдаги энг зўр дўстларга бағишлайман
Муаззам Иброҳимова
Қишлоғимизда ўнлаб қирғиз оилалар бор. Шулардан бири Дилмуродларники. Ўртахолгина яшашади. Ўн бир яшар йигитчадан исминг нима деб сўрасангиз “ Дилмурод Файз” дейди .

Бундан тўрт йил аввал 2010- йил воқеаларидан сўнг, Фарғонада яшайдиган қирғиз халқи ҳам қаттиқ қўрқиб қолганди. Ўшанда фақат қирғизча қўшиқларни ҳиргойи қилиб юрадиган етти яшар бола отамнинг исмини “ Алишер Файз десам бизнинг оилага ҳеч ким тегмайди” деб , машҳур ўзбек хонандасининг ўндан ортиқ қўшиғини ёд олган.
Дилмурод ва ўғилларим жуда иноқ. Айниқса Беҳрузим ҳеч қачон Тошкентдан совғасиз келмайди. Хайит, байрам, таътиллардан аввал унга нима харид қилсам, "Димагачи" деб туради. Биттагина дафтар, қалам топса ҳам келибоқ, Дилмуроднинг олдига югуради. Улар шу қадар ахлки, бир куни алақайси кинодан кўриб, пичоқда билакларидан қон чиқариб ака-ука тутинмоқчи ҳам бўлишган. Кўриб қолиб,“ қон тўкмай ҳам қадрдон бўлиш мумкин!” деганимдан сўнг пичоқни ташлашган эди.
13.05.2015
ИШҚ
Даврон ҲОТАМ
(насрий қўшиқ)

Мажнунтол. Мажнунтол остида икки соя,
соямикин? Улар ўриндиқнинг икки четида
жим, омонатгина ўтиришибди. Худди
кечагидек. Қиз қип-қизил кўйлак кийиб олган. Тим қора кўзлар қаърида қуёш яшайди.
Қайрилма киприклар оловли нигоҳларни
беркитади, яширади.
12.05.2015
ДУТОР

Ғалабанинг 70 йиллиги баҳона тўрт, бешта ёши
ўтинқираб, мщйсафид сифати кўзга ташланиб қолганлар Санобар хола дарбозаси
занжирини тақиллатдик.
АРАВОННИНГ ЙИҚИЛМАС ЧИНОРИ
Агар сиз Аравонга бориб қолсангиз, район марказига қўйилган
танкка кўзингиз тушади. “Аравон” деб аталган бу танк Воронеж фронтидан
Берлингача бўлган шонли йўлни босиб ўтган. Танк остида тошга рус тилида ўйиб ёзилган матнлар
бор. Матн мазмунини тушуниб-тушунмай туриб, энг сўнгги жумлага кўзингиз тушади.
Ва қайта матнни ўқишга киришасиз.
"Ўш область, Аравон районидаги
"Бирлик" колхози раиси Сайдаҳматов Аъзамжонга. Ўртоқ Сайдаҳматов, Қизил
Армия бронетанк қўшинларини мустаҳкамлаш борасидаги кўрсатган ғамхўрлигингиз
учун ўз саломимни ва Қизил Армиянинг миннатдорлигини қабул қилгайсиз. И.
Сталин".
ҲУШИНИ ЙЎҚОТГАН ҚИЗ БАРЧА ЎҚУВЧИЛАРНИ РАСМИЙЛАРНИ КУТИШДАН “ОЗОД” ҚИЛДИ
Бунга
кўра бундан кейин давлат ҳамда болалар байрамларидан ташқари байрам
тадбирларида, аниқроғи расмий учрашувлар, тадбирлар ва иш сафарлари вақтида
болалар қатнаштирилмайди. Бу ҳада Билим
бериш минстрлигидан хабар беришган.
ТИЛГА ТИЛ ТЕККИЗМАГАН ТУЗУК
.Шахсий фикр
Бек Бўрбиев нега энди, шу вақтга келиб, уяли алоқа операторларининг қирғиз, рус тиллари билан бирга ўзбек тилида ҳам техник хизмат кўрсатишига эътибор қаратиб қолди. Ўзининг норозилигини миллатчилик эмаслигини таъкидлаган артист, бунинг ортидан тушунмовчиликлар юзага келиши мумкинлигини ўйладими ўзи?ГАВҲАРИМ
Муаззам ИБРОҲИМОВА
Қозоғистонда
автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлган
Гавҳарой Ўринбоева
хотирасига
Уч боласи
уч ёнда йиғлаб ётган Гавҳарим.
Қаро
тупроқ қалбин ҳам тиғлаб ётган Гавҳарим.
Қирққа
етмай қисматнинг паймонасин тўлдириб,
Ўш
Пиримни қақшатиб ойдай ботган Гавҳарим.
Подписаться на:
Сообщения (Atom)