Ваъданинг Ишончга нисбатан курси кескин пасайиб кетмоқда. Мутахассислар бу аҳоли сандиғида қолиб кетаётган ваъдалар миқдорининг ошиб кетиши оқибатида юзага келаётганини билдиришмоқда.
Ваъда курсининг тушиб кетиши ИШОНЧга бўлган талабни кучайтириб, аҳоли ўз ИШОНЧларини муомаладан чиқариб олишмоқда.
"Авваллари, бир СЎЗ юз ИШОНЧга тўғри келарди. Кейинчалик буни ВАЪДА, ҚАСАМга айлантирдик. Бироқ, кризис тобора бизни маҳв этиб бормоқда. ВАЪДА ҳеч нарсага ярамай қолди. Ҳукумат тез орада бу муаммони хал этиши зарур", дейди шаҳар мактабларидан бирининг ўқитувчиси.
Давлат раҳбарлари бўлса, бу вазиятнинг келиб чиқишида учинчи кучларнинг қўли борлигини айтиб, муаммодан чиқиш йўлларини албатта топишга онт ичишди.
Мухолиф кучлар эса, ҳукумат давлат ВАЪДАларини бекордан бекор совиргани, ҳамда пу ВАЪДАларни фақатгина ўз шахсий манфаатлари йўлида сарф қилишганини таъкидлаб, агар улар иқтидорга келишса ВАЪДАни аввалги СЎЗ қийматига олиб чиқишлари тўғрисида қасамёд қилдилар.