Агар сиз Аравонга бориб қолсангиз, район марказига қўйилган
танкка кўзингиз тушади. “Аравон” деб аталган бу танк Воронеж фронтидан
Берлингача бўлган шонли йўлни босиб ўтган. Танк остида тошга рус тилида ўйиб ёзилган матнлар
бор. Матн мазмунини тушуниб-тушунмай туриб, энг сўнгги жумлага кўзингиз тушади.
Ва қайта матнни ўқишга киришасиз.
"Ўш область, Аравон районидаги
"Бирлик" колхози раиси Сайдаҳматов Аъзамжонга. Ўртоқ Сайдаҳматов, Қизил
Армия бронетанк қўшинларини мустаҳкамлаш борасидаги кўрсатган ғамхўрлигингиз
учун ўз саломимни ва Қизил Армиянинг миннатдорлигини қабул қилгайсиз. И.
Сталин".
Сталиннинг
миннатдорчилигини қозонган Аъзамжон Сайдаҳматов ким? У қандай қилиб бронетанк қўшинларига
ёрдам берган? Бу саволлар албатта
бугуннинг ёшларида туғилиши мумкин. Чунки, Аравоннинг довруғини иттифоқимизга
таратган, колхоз ишлаб чиқаришининг забардаст сардорларидан бири Аъзамхон Сайдаҳматовни
Аравондагина эмас, балки мамлакатимизда, бутун Фарғона водийсидаги ёши улуғлар
яхши танишарди.
Аъзамхон
Сайдаҳматов Керматоғ этагидан шарқираб оқувчи Аравон-сой маҳалласида 1911-
йилда камбағал-деҳқон оиласида туғилган. 1926- йилгача бировларнинг эшигида
батраклик қилган. 1929- йилгача "Бирлик" қишлоқ хўжалиги артелида
оддий кетмончи бўлиб ишлаган.
Меҳнатсеварлиги,
одамохунлиги, ишбилармонлиги билан ажралиб турган А. Сайдаҳматов 1930-йилда бир
овоздан янги ташкил этилган "Бирлик" жамоа хўжалиги раис ўрин-босарлигига
сайланади. Колхоз тузумининг фаол қатнашчиларидан бири бўлган Аъзамхон ўша
пайтда бор-йўғи 19 ёшли йигитча эди.
Қишлоқ
ҳаётини яхши билган Аъзамхон ака 12 йил раис ўринбосари бўлиб ишлади. Ана шу
йилларда ҳамқишлоқларининг дард-алами, кундалик ташвиши ва қувончлари билан
яшади. Колхозчиларнинг тўйида хам, ўлимида ҳам бош-қош бўлди. Меҳнаткашларнинг ҳурмат
ва эътиборини қозонган раис ўрин-босарини жамоа хўжалиги аъзолари 1942- йилда
якдиллик билан ўзларига раис қилиб сайлаб олдилар,
Ҳамма
эркаклар она Ватан ҳимоясига сафарбар қилинди, Сайдаҳматов фронтга қурол-аслаҳа,
кийим-кечак, озиқ-овқат танқис бўлган кунларда ўғиллари суннат тўйига атаб жамғарган
маблағидан 100 минг сўм пулни бронетанк қўшинларига юборади. Унга 1943- йил
февралда Москвадан олий даражадаги ҳукумат телеграммаси келади. Телег-рамманинг
мазмунини юқорида келтирдик.
Аъзамхон
Сайдаҳматовнинг бу ташаббуси кенг қулоч ёзди ва вилоятимиз меҳнаткашлари
томонидан қўллаб-қувватланди, тез орада "Қирғизистон колхозчиси" танк
колоннасини тайёрлаш учун вилоятимиз меҳнаткашларининг шахсий жамғармаларидан
40 миллион сўм пул тушди. Ўш вилояти колхозчиларининг маблағи эвазига
тайёрланган колонна танклари душманни тор-мор қилишда фаол қатнашди.
Ҳозирги
кунда туман маркази кўркига-кўрк қўшиб турган "Аравон" танки атрофи ҳар
куни ўқувчилар, меҳмонлар билан гавжум бўлади. Янги турмуш қураётган
келин-куёв-лар танк пойига гулдасталар қўйи-шаркан, Ватанга, халққа, Аравон
шон-шуҳрати учун самарали меҳнат қилган Аъзамхон акадай содиқ бўлишга қасамёд қилишади.
Бу
танкни Аравонга олиб келиб ўрнатган Аъзамхон аканинг ўғилла-ри Маҳмуджон ва
Рафиқжонларнинг, туман ҳарбий комиссариатининг, халқ депутатлари туман
Кен-гашининг хизматлари катта бўлди.
Аъзамхон ака 1968 йили пенсияга чиқди. Унга Иттифоқ
миқёсидаги пенсия тайинланди. Тоға
пенсияда бўлишига қарамасдан умрининг охиригача дала айланишни тарк этмади.
1981 йилнинг 7 декабрида 70 ёшида юраги
уришдан тўхтади.
Аъзамхон
Сайдаҳматовнинг ҳаёти ва меҳнат фаолияти
ҳақида кинофильм яратилган. Шоирлардан М. Жонғозиев ва М. Ронкинларнинг
"Аравон танки" қиссаси, Т. Адашбо-евнинг "Шуҳрат кўрки"
достони, У. Темурнинг "Қўш чинор" достони жонкуяр раис ҳаёти ва
фаолиятига бағишланган. Сайдаҳматов номини абадийлаштириш борасида ҳам кўп
ишлар қилинди. Хўжалик марказидаги кўчалардан бири унинг номи билан аталади. С.
Юсупова номли қишлоқ ҳукуматининг Наврўз участкасидаги катта ва шинам мактабга
Аъзамхон ака Сайдаҳматов номи берилган. Шунингдек, қишлоқ маданият уйига ҳам
унинг номи берилган. Қишлоқ ҳукуматининг тарихий-ўлкашунослик музейи, барча экспонатлари бевосита А. Сайдаҳматов
номи билан боғлиқдир.
Аравоннинг
чинорларидан бири бўлган Аъзамхон Сайдаҳматовнинг ёрқин хотираси юртдошлари қалбида
абадий яшайди.
Латифжон
ТОЖИБОЕВ
Аравон қишлоғи