25.05.2015

Ўшда мактаб ўқувчиси сув ва тупроқ таркибидаги туз миқдорини ўлчашга мўлжалланган мослама яратди

Тупроқ ва сув таркибидаги туз миқдонирини ўлчайдиган илк мосламани Ўш шаҳридаги Солижон Шарипов мактабининг 8-синф ўқувчиси Муҳаммадали Зохиджонов яратди. Мазкур мослама рўзғорда, қишлоқ хўжалигида фойдаланилади. 

“Биз биламиз сув қайнатганда ҳам оғир метал моддалари, темир аралашмалари парчаланиб кетмайди. Бу мослама эса ўшандай моддаларни ҳам кўрсатиб беради. Бундан ташқари тупроқ таркибидаги туз миқдорини ўлчашда катта ёрдам бериб, кимёвий моддалар сабабли туз миқдори ортиб кетган ерларни кўрсатиб беради. Бу ерни қайта ишлаш орқали ҳосилдорлик миқдорини яна ҳам ортириш мумкин”, - дейди мослама ихтирочиси.
Бу мослама шу йили ясалиб, Таласда ташкил этилган халқаро танловда иштирок этди.
Бундан ташқари Муҳаммадали қуёшдан энергия оладиган аппарат ҳам ясаган. 2016- йилнинг апрель ойида Баткенда «Қирғиз патент» ишхонаси томонидан турли ёшдагилар томонидан яратилган буюмлар танлови ташкил этилиши режалаштирилмоқда. Бу мослама ҳам ўша танловда иштирок этгандан сўнг патентлаштирилиб, ишлаб чиқарилиши кўзда тутилябди.