26.04.2015

Ўшда янги ўзбекча кино олиняпти

Ўшда “Энди нима бўлади?” деб номланган кино олина бошланди. «Oriental» студияси томонидан суратга олинаётган мусиқий-комедия жанридаги фильмга қўшиқчи ва бастакор Анди (Абдурахим Дадажонов) режиссёрлик қилмоқда.

26 АПРЕЛЬ ЁКИ ТАРИХ ТАКРОРДАН ИБОРАТМИ?


25-апрель куни Қирғизистон жанубида кучи 3 баллга етган ер силикиниши кузатилган.
Худди шу куни Непалда ҳам зилзила рўй бериб, 3218 киши вафот этгани ҳабар қилинмоқда. 
 6500 нафардан ошиқ фуқаролар турли жароҳатлар олишган. Ер аввал 7,9 балл,ундан бир соат ўтмай қайта 6,6 баллга етиб титраган.
Непал

"Биз"нинг янги сони сотувга чиқди

Сиз "Биз"ни ўқидингизми?

16.04.2015

ЭЗГУЛИК УРУFИН СОЧИБ ЯШАДИМ…I

Авлиёхон ЭШОН 
                                                   (Отам ҳақида)

                                                         БАДИА

          Отам вафотидан кейин дунё бўшаб қолди.
Шоир турмуш уртоги Тошбухон ая ва эвараси Азимхон.2002-йил 
Арзу ҳолимни тинглайдиганим, суянчиғим, ишонганим, маслаҳатгўйим йўқ энди.
          Энди ҳеч ким менинг озгина ютуғимни кўриб, отамдай хурсанд бўлмайди.
 Ҳеч ким мен учун ўзини отам сингари фидо қилмайди, куйиб-пишмайди.
     Қадам боса олмай, кўрпа-тўшак қилиб ётиб қолганимда бўлгани каби  ҳеч ким
отамга ўхшаб  мендан яшириб тонггача йиғлаб чиқмайди.
           Ҳеч ким отамдай кўзида ёш билан мени узундан-узоқ дуо қилмайди.
          Отамнинг вафоти мен учун жуда катта йўқотиш бўлди. Дунёнинг ярми ўпирилиб кетди…
          Туну кун атрофимда парвона бўлиб, мени деб оромидан кечиб яшаётганига қарамай, аҳли аёлим ҳам, ўғил-қизларим ҳам озроқ бўлса-да, отамнинг ўрнини боса олмайди.
          Қўнғироқ қилиб ҳол сўрайдиган таниш-билишлар, йироқ-яқиндан келиб бемор ҳолимдан хабар оладиган дўстларим таскин-тасаллиси ҳам отамнинг меҳрибонлиги олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

ҚЎШ ХОТИН ОЛГАН САВОБТАЛАБ ЭР

Ассалому алейкум, “Ынтымак” телерадикомпаниясининг ҳодимлари. Мен сизлардан маслаҳат олишда ёрдам беришингларни умид қилиб, мурожаат қилмоқдаман.
Менинг отам 9-синфни тамомлаганимдан кейин, қиз бола ўқиб нима бўларди, деб мактабга жўнатмай қўйди. Олдимга қўйган режа ва орзуларимни қайта-қайта отамга айтишимдан фойда бўлмади.

Сўткали гадой

                                                            
(Ҳажвча)

Суннат қовоқ қайрағоч остидаги эплама сўрида ўтириб тиланчилик қилаётган экан, ёнидан дўсти ўтиб қолибди.
-           Ҳа, Суннат нега юпун кийимда ўтириб, тиланчилик қиляпсан?
-           Оила бюджетига гар етмаса путур, чойхонада ҳар куни чой ичиб ўтир, деганларидек бюджет масаласи ночор бўлиб қолди, оғайни.

Муҳожир ўшлик аёл қўшиғи

(Газетанинг 1-сонидаги Бобур Рахматуллаевнинг
 “Россиядаги йигитлари”ни ўқиб)

Замонанинг зайли билан,
Келиб қолдим бу юртга.
Ақлим бовар қилмайди
Қачон кетаман Ўшга?

12.04.2015

ТИНЧЛИК ВА ОСОЙИШТАЛИКНИНГ ҚОЗОҒИСТОНЧА РЕЦЕПТИ


“Исломий давлат” гуруҳига қарши халқаро террорга қарши амалиётлар жонланди. Коалицияга АҚШ ҳамда Буюк Британия етакчи бўлган ўлкалар ҳам қўшилди. Жангариларга қарши хужумга ўтишга тайёрлигини шу кунларда Эрон ва Туркия ҳукумати ҳам маълум қилди.
“Исломий давлат” экстремисттик гуруҳини “иккинчи Аль-Қоида” деб атай бошлашди. Хатто мутахассислар ундан ҳам хавфлироқ дейишмоқда. Шу кунларда аталган гуруҳнинг аъзолари Сурия билан Ироқнинг деярли кўп қисмини назоратга олиб, эгаллаб олишмоқда. Бироқ уларнинг таъсири Яқин Шарқнинг бир қатор ҳудудларигача тарқалиш хавфи туғилмоқда. Бу вақт орасида эса террорчиларга эргашганларнинг уйларига қайтган фуқаролар ҳам ўз ўлкасида экстремисттик харакатларни давом эттираётгани ҳақида мутахассислар огоҳлантирмоқда. 

01.04.2015

ҚИЗИҚЧИ Ш. АЗИМОВНИНГ ҚИЗИҚ ТОМОШАСИ

Бугун, 1-апрель хазил куни муносабати билан қизиқчи ва актёр Шуҳрат Азимов ўз концерт дастурини намойиш этди.