26.04.2015

26 АПРЕЛЬ ЁКИ ТАРИХ ТАКРОРДАН ИБОРАТМИ?


25-апрель куни Қирғизистон жанубида кучи 3 баллга етган ер силикиниши кузатилган.
Худди шу куни Непалда ҳам зилзила рўй бериб, 3218 киши вафот этгани ҳабар қилинмоқда. 
 6500 нафардан ошиқ фуқаролар турли жароҳатлар олишган. Ер аввал 7,9 балл,ундан бир соат ўтмай қайта 6,6 баллга етиб титраган.
Непал
АҚШнинг Геология хизмати, Непалда 26-апрелда ҳам ер 6,7 балл даражасида титраганини билдирди.  Бу куни зилзила Хиндистон, Хитойнинг Тибет водийсида ва Бангладешда ҳам сезилиб, у ерларда 60 нафардан ошиқ киши қазо бўлган.
Бундан ташқари, кеча 26-аперлда  Ўшда қаттиқ шамол бўлди. Баткенда ҳам. Баткенда бир неча уйларнинг томини шамол учириб кетди. Қўшни Ўзбекистоннинг шаҳарларида ҳам шамолдан талофатлар бўлди. Бир масжид ёниб кетди. Камида бир киши вафот этди. Бу ҳақда ОАВ хабар тарқатди.
Кеча 26 апрель эди. Айнан шу 26-апрелда жуда кўп тарихий воқеалар кузатилган экан.   
Улардан бири 1966 йилнинг 26 апрелида рўй берган Тошкент зилзиласи эди. Бу зилзила ҳақида матбуотда шундай хабар берилади: “1966 йил 26 апрель куни соат 5дан 22 дақиқа 53 сония ўтганда Тошкентда Рихтер ўлчови бўйича 8 балли, магнитудаси 5,3 га тенг зилзила содир бўлди. Сейсмологларга кўра, зилзиланинг вайрон этиш кучи ўта қудратли бўлган. Шаҳарни тўла вайрон этилишдан фақат залзила ўчоғи 3-8 километр ер остида бўлгани сақлаб қолган. Шунга қарамай, ўша пайтдаги Ўзбекистон ССР пойтахти марказининг 10 квадрат километри вайрон бўлган.
2 миллион квадрат метр уй-жой, 236 маъмурий бино, 700га яқин савдо ва жамоат овқатланиш шоҳобчалари 26 коммунал хўжалик, 181 таълим муассасаси, 36 маданият ташкилоти, 185 тиббий ва 245 саноат бинолари вайрон бўлган. 78 минг оила ёки ўша пайтда Тошкентда яшаётган бир ярим миллион аҳолидан 300 мингдан ортиқроғи уйсиз қолди.
Бир йил давомида зилзила 1100 марта такрорланди. 7 баллга етган зилзилалар 1966 йилнинг 9 ва 24 май, 5 ва 29 июнь, 4 июль ва 1967 йилнинг 24 мартида қайд этилди.”
Бу фалокатда ўша пайтдаги иттифоқчи давлатлар бирлашдилар. Жабр кўрганларга кўмак кўрсатишди. Халқлар дўстлигини намоён этишда Қирғизистон ҳам четда турмади, албатта.

Бу воқеадан 20 йил ўтиб эса, 1986-йил 26-апрель куни Чернобль фалокати рўй берган.