Кучли
сабр ва матонат, ирода соҳибаси Зулфияхоним 1915
йил 1 мартда Тошкентда туғилган.
«Мен
яхши оилада ўсдим.
Катта боғ-роғли ҳовлимизда
эрта баҳордан
то кеч кузга қадар
хушбуй ва хушруй гуллар очилиб ётарди. Етти Oғa-инининг оилалари битта ҳовлида яшардик. Гўёки
катта хонадоннинг ҳар бир фарзанди етти ота-онанинг тарбиясида, кузатувида, меҳрибончилигида улғайдик».
Зулфияхонимнинг
юқоридаги
каби хотираларини ўқирканман, кўз
олдимга ўзбек
хонадонининг хаёли, иболи қизлари
гавдаланади. Ана шундай тарбия олган шоира ўзбек аёли сиймосини бутун дунёга намойиш этди.



