![]() |
Оқ кийимда Аброр Хакимов |
Олма-Отада
бўлиб ўтган Таэквон-до ITF бўйича Осиё
кубогида Ўшдан борган спортчилар 3 олтин медални қўлга киритиб кайтишди. 21-
23-ноябрь күнлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида ўтган мазкур мусобақада ўн
бир давлатдан келган 10 ёшдан 20 ёшгача бўлган ўспиримлар иштирок этди. Қозоғистон, Ўзбекистон,
Молдова, Грузия ва Россия мамлакатлари орасидан Қирғизистон 3-ўринни
эгаллади. Қирғизистон номидан жами
33 спортчи иштирок этиб, 30 нафари 10 олтин, 7 кумуш ва 13 бронза медали сохиби
бўлишган. Улардан 8 медал Ўшлик спортчиларга тегишли. Муваффақият билан қайтган спортчилар
орасида Аброр Хакимов ҳам бор. У мусобақадан олтин медаль билан қайтди.
Аброр таэквон-до бўйича қора белбоғ соҳиби. Ёш спортчи
Қирғизистоннинг беш карра чемпиони номига эга. Шу йилнинг март ойида
Санк-Петербургда таэквондо бўйича ўтган мусобақада жаҳон чемпионлигини қўлга
киритди.
“Ҳар бир ғалаба ортида катта қийинчиликлар ётади.
Аммо, ана шу қийинчиликлар одамни сергаклантиради, ҳаракатлантиради. Бундан
ташқари спортчининг ўзига бўлган ишончи ҳам муҳим. Мен мусобақада ғолиб
бўлишимга ишонардим. Балки, ишончим бўлмаганда муваффақият қозонмаган
бўлармидим”, - дейди чемпион.
.jpg)
“Ўғлим мусобақаларда ғалаба қозониб, юртимиз
байроғини кўтарган онларда ҳаммамизнинг кўзимизга ёш келди. Бу бизни
ғурурлантиради”,-дейди спортчининг отаси.
Ўш вилоятининг Қорасув районига қарашли Қизил Меҳнат
қишлоғида яшайди. Қишлоқ мактабида ўқитувчилик қилувчи онаси Рахимахон Зокирова
ўғлининг спорт билан шуғулланаётгани ҳамда, ўз хулқи билан ота-онасининг юзини
ерга қаратмаётанидан хурсанд. “Агар ўқитувчининг фарзанди намунали бўлмаса, бу
ўқитувчи қандай қилиб, бошқа ўқувчиларни тарбиялаши мумкин. Бу жиҳатдан
фарзандимнинг ҳар бир ютуғи, ахлоқидан мамнунман”, дейди Рахимахон опа биз
билан суҳбатда.
Аброр Ҳакимов спорт устаси номзодлигига давогарлик
қилмоқда. Шунингдек, у келгуси йилдан бошлаб профессионал мусобақаларда иштирок
эта бошлайди.
Аброрнинг яқин келажакдаги орзуси эса милиция
академиясига ўқишга кириш. “Биз” Аброр Ҳакимовнинг келажакдаги ишларига омадлар
тилаб қоламиз.