Ўшнинг Амир-Темур ҳудудий кенгашида ташкил
қилинган “Ёшлар маркази”нинг ташкил
этилганига бу йил уч йил бўлди.
Мазкур марказда бугунги кунда 400 нафардан ортиқ кўнгилли ёшлар турли. Шунингдек, бу
ерда ўн нафарга яқин мактаб ўқувчилари
бепул тил ўрганиш ва компьютер курсларида
савод оширишади.
“Ёшлар маркази”нинг фаол ихтиёрчиларидан бири Азизбек
Исмоилов. Азизбек бу марказда чет тилларини ҳамда компьютер илмини ўрганади.
Бунан ташқари марказдаги дўстлари билан
биргаликда турли хайрия тадбирлари ва шанбаликларни ташкил этади.
“Бу марказ менинг келажакка бўлган назаримни
ўзгартирди. Бунга қадар айтарлик бирор нарса билан жиддий шуғулланмаганман.
Икки йилдан бери “Ёшлар маркази”га келиб, беупл курслардан фойдаланаман, ўз
ҳудудимиздаги аҳолининг муаммолари билан танишиб, дўстлар билан бирга қўлдан
келганча ёрдам беришга ҳаркат қиламиз. Қарияларнинг уй ишларини қилиб берамиз.”
- дейди, Азизбек.
Марказга илк ташкил этилган вақтларда кўнгилли
сифатида келган, сўнг бир неча вақт мураббийлик ҳам қилган Рўзивой Абдувалиев
ҳам ҳуддаги қариялар, қаровсиз қолган ёшлар билан ишлашга мўлжалланган бир
қатор тадбирларга бош бўлган.
“Ёшларнинг мазкур марказга эҳтиёжи бор. Бироқ
эҳтиёжларнинг барини қондириш учун эндиликда биз эгаллаб турган бино кичиклик
қилиб қолди. Келажакда бу муаммо ҳам хал бўлиб қолса керак.”,-дея умид қилади
Рўзивой.
“Ёшлар марказида” сабоқ берувчи Омина Нишонова
ёшларга кунига икки соатдан машғулот ўтади.
“Бир гуруҳда 15-20 нафар бола бор. Улар 4-синфдан
11-синфгача бўлган ўқувчилар. Улар курсни тугатишгач, сертификат берилади.”-
дейди, Омина Нишонова.
Ўш шаҳар меҳнат миграция ва ёшлар бошқармасининг
ёшлар бўлими раҳбари берган маълумотга кўра минстрликнинг ёшлар марказини
ҳудудларда ташкил қилишидан мақсад ёшларнинг ташаббусларини қўллаш, ғояларини
амалга оширишга имкон яратишдир. Амир-Темурдаги каби “Ёшлар марказ”лари
республика бўйича 46 ҳудудда ташкил этилган.