АҚШ давлат котиби ёрдамчисининг Марказий Осиё бўйича ўрин
босари Дэниель Розенби яқинда Қирғизистонга иш сафари билан келиб кетди. У
сафар давомида “Интимак” телерадиокомпаниясига ҳам ташриф буюрди. Қуйида жаноб
Дэниелнинг мухбиримиз билан қилган махсус суҳбатини эътиборингизга хавола қиламиз.
-
Қирғизистонга
келишингиз ва иш сафарингиз мақсади ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
-
Аввало, суҳбатга таклиф этганингиз учун миннатдорчилик
билдириб ўтаман. Мен, Қирғизистонга давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари қатори
биринчи бор келдим. Бу ерга келишдан мақсадим эса Қирғизистондаги асосий сиёсий
раҳбарлар ҳамда фуқаровий жамоатчилик етакчилари билан учрашиш.
-
АҚШ
келажакда Марказий Осиё қандай ишларни амалга оширишни режалаштирмоқда?
-
Биз Қирғизистондаги хамкорлик фаолиятимизни янада
ривожлантириш, яъни Қирғизистон хукумати ва унинг халқи, эли билан алоқаларни
мустаҳкамлашни мақсад қилмоқдамиз. Умуман олганда ниятимиз Қирғизистон иқтисодий
тараққиёти, демократик институтларини шакллантириш хамда икки давлат ахолиси
ўртасида турли борди-келдиларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш.
-
Ҳозирда Қирғизистон
Россияга янада яқинлашиб, Божхона Иттифоқига кириш арафасида. Бунга АҚШнинг
муносабати қандай?
-
Биринчидан, биз эркин савдо ҳудудини қўллаймиз. Бундан
ташқари, биламиз Қирғизистон жаҳон савдо ташкилотига биринчилардан бўлиб аъзо
сифатида қўшилган. Қирғизистоннинг бу ташкилотга қўшилишини қўлловчилардан бири
биз бўлганмиз. Бу Қирғизистон манфаатлари учун муҳим. Сабаби, Қирғизистон ёпиқ ҳудудда
жойлашган. Шунингдек, биз Қирғизистоннинг ўзи истаган иқтисодий ташкилотларга қўшилишга
мустақил эрки ва ҳуқуқи борлигини тан оламиз. Шу билан бирга, Қирғизистон
Божхона иттифоқига қўшилиш билан бирга, жаҳон савдо ташкилотидаги алоқаларини
йўқотмаслигига кафолат бўлишини ҳамда бу ўлка бирор иқтисодий ташкилотларга қўшилиш
жараёнида бошқаларнинг босими билан эмас, балки ўз ихтиёри, ўз қарори билан
киришини хоҳлаймиз.
-
Шу
кунларда Қирғизистонда Россиядаги каби “хорижий айғоқчи” деган қонун
парламентда таклиф қилиниб, қабул қилиш арафасида турибди. Энди, айтсангиз АҚШда
чет эл молияси билан фаолият олиб борган нодавлат ташкилотларга қандай
муносабат кўрсатилади. Асосан, нодавлат ташкилотлар қандай қилиб ва қандай мақадда
фаолият олиб боради?
-
Нодавлат ташкилотлар жуда ҳам кўп. Улар турли мақсадлар
билан иш олиб боришади. Маҳаллий ёшлар муаммоси ёки маҳаллий аёллар муаммосидан
бошлаб, турли муҳим масалалар, масалан инсон ҳақлари муаммолари бўйича иш олиб
боришади. Америкадаги нодавлат ташкилотлар учун четдан молиялаштиришда ҳеч қандай
чекловлар йўқ. Улар қандай фаолият олиб бормасин, четдан молия олишида муаммо
бўлмайди. Масалан, ҳозир бир қанча уюмлар ўлим жазосини олиб ташлаш
бўйича иш олиб бормоқда. Бизда бир қонун бор. Унинг норасмий номи Фара. Бу қонунга
кўра бир ишхона АҚШда бошқа давлат манфаатлари учун хизмат қилса, унда бу
ташкилот АҚШ хукуматида рўйхатдан ўтиши керак. Бу қонунда молиялаштиришни
чекловчи кўриниш йўқ. Шу вақтнинг ўзида агар идора ўлим жазосига қарши курашиб,
ташқаридан молиялаштирилмаса, мазкур қонуннинг бу идорага алоқаси йўқ. Демак,
четдан молиялаштирилган ҳолатдагина рўйхатдан ўтиши талаб қилинади. Бу масалага
кўп эътибор қаратганим сабаби, буни чет элларда ҳам нотўғри тушунишмоқда.
Менинг фикримча, ўша ишхоналарни рўйхатга олиш уларнинг чет элдан маблағ олгани
учун эмас, амалдаги фаолияти бўйича олиб борилиши керак эди. Бундай тажриба
бутун дунёда кенг тарқалган.
Раҳмат. Ҳозир интернетда, ОАВда тарқалаётган маълумотларга кўра, Хитой Ўрта
Осиёдаги АҚШ таъсирини сиқиб чиқариш учун 50 миллиард доллар инвестиция киргизмоқда экан. Икки катта
давлатларнинг бу каби “рақобат”лари остида Қирғизистон каби кичик ўлкалар қийналиб
қолмайдими?
Мен ҳам бу инвестициялар ҳақида кўп
эшитдим. Бироқ, менинг ўйимча Хитойнинг амалга оширмоқчи бўлган бу сармоянинг
Америкага алоқаси йўқ. Ёки АҚШни суриб
чиқариш мақсадини кўзламайди.Бизнинг фикримизча, Қирғизистон ёки Марказий
Осиёнинг ҳар бир мамлакати қандайдир бир давлат билангина хамкорлик қилишни
танлаш мажбуриятида эмас. Улар бир вақтнинг
ўзида бир неча давлатлар – АҚШ, Хитой ёки Россия билан хамкорлик қила олади. Биламизки, Хитой Қирғизистондаги инфраструктура учун катта сармоя сарфламоқда.
Шу билан бирга Хитойдаги бизнинг ҳамкасбларимизнинг айтишича, хитойликлар АҚШнинг
Марказий Осиё халқи билан савдо-сотиқ ҳамда бошқа тармоқлар лойиҳалари орқали
тузилган алоқаларни қўллаб, мақтаб келмоқда. Айтмоқчиманки, АҚШ ва Хитойнинг
Марказий Осиёдаги инвестициялари бир-бири билан қарама-қарши келмайди. Аксинча,
бири бирисини тўлиқлайди.
Ҳозирги вақтда Марказий Осиёдан Суриядаги жангларга кетганлар пайдо бўлмоқда.
Сизлар бу борада қандай режалар тузмоқдасизлар?
Бу ҳолат бизни жуда ҳам хавотирга
солади. У ёқларга кетаётган одамларнинг ночор иқтисодий ахволи, диний
илмларининг озлигидан бошқа одамлар
фойдаланмоқда. Демак, бу борада иқтисодий вазиятни ўнглаш ҳамда исломий
билимларни тарқатишни мақсад қилган бир қарор қилиш керак.Шунингдек,
Американинг бир неча лойиҳаси шу каби камчиликларни тўиқлайди деб умид қиламиз.
Масалан, ЮСАИД бу йўналишда иш олиб боради. Биз лойиҳалар асосида диний
билимларни ўргатиш ҳамда масжидларда инглиз тилини ўргатиш борасида ҳам иш олиб
бормоқчимиз.
Марказий Осиёдаги терроризмга қарши қандай харакатлар бор. Масалан,
терроризмнинг ёйилишини тўхтатиш каби қандай ишлар кўзга ташланади?
Бу каби муаммолар бўйича биз ҳам Марказий Осиё
билан тенгма-тенг хавотирдамиз. Айниқса, Афғонистон тарафдаги ЎИХ (Ўзбекистон
Исломий Ҳаракати) бизни тинчсизлантирмоқда. АҚШ бу борада Қирғизистон ҳамда
Марказий Осиёнинг бошқа ўлкалари билан терроризмга қарши кураш йўналиши бўйича
треннинг ўтказиш, тажриба алмашишда ёрдам бериб келяпмз.