10.09.2015

ВАРШАВА – ҚАДИМ ТАРИХ СОЯСИДАГИ ЗАМОНАВИЙЛИК


Августнинг сўнги кунларини Польша пойтахти Варшава ва эски марказ Краковда ўтказдим.Шарқий Европа Демократик маркази томонидан молиялаштирлган мазкур сафардан кўзланган мақсад у ердаги ҳамкасблар билан учрашиб, журналистика бўйича тажриба ортириш эди.
Истанбул орқали Варшавага учдик. Варшава аэропортидан тўғри уч юлдузли “Ибис” меҳмонхонасига тушдик. Меҳмонхона ходимларининг юзларида киноларда кўрганимиз каби табассум қотган. Уларнинг муомаласидан ўзингизни олиймақом мижоз эканингизни хис қиласиз. То расмийлаштириш ишлари якунлангунча кутиш залидаги оромкурсилардан бирига ястаниб, оёқларингизни чалиштирасиз. Хорижга чиқиб юрганлар мендан яхши билади-ки, бу ерларда инсон қадрининг баланд эканини, у ҳам “жаноб”, “сэр” ёки “пань” деб мурожаат қилинадиган одамлигини  юртидагидан кўра яхшироқ англайди.


"Биз"нинг янги сони сотувда