19.02.2015

“ДЕМО” ИЗХОРИ

Раъно Эназарова
ТУРОН

 14-февралда Ўшдаги Бобур академик театрида “Демо” гуруҳининг “Изхор” деб номланган концерт дастури бўлиши кутилмоқда. Концерт олдидан “биз” “Демо”чилар билан мухтасар суҳбат уюштирдик.  “Демо” ҳақида маълумот йўқлар учун маълумот қатори айтишимиз мумкинки, бу гуруҳда   20 ёшли Турон Азимов  ва 1992 йил 12- сентябрда туғилган Жамол (асл исми Жахонгир Ибрагимов) ижод қилиб келади.
Асосан реп ва поп йўналишида қўшиқлар яратувчи бу йигитлар бу сафар ҳам гуруҳнинг номинима учун “Демо” эканини изоҳлашига тўғри келди.

- “Авваллига   шунчаки демо (бошланган, якунига етмаган) вариантда “Нафрат” қўшиғини ижро этиб кўрдик. Бадиий раҳбаримизга, дўстларимизга ва тингловчиларга маъқул келди. Кейин айнан шу йўналишда куйлашга қарор қилдик”-дейди Турон  Азимов.
 Турон    болалик чоғидан  “детектив” бўлишни орзу қилган,  катта дадаси подполковник бўлганлиги боис, ҳарбийликка ўзгача назар билан боқади. Ижоддан бўлак спортнинг “футбол” тури билан шуғулланади, ҳар куни ўйнаб туришини айтади. Ва яна хорижий тилларни ўрганишга қизиқиши юқори бўлиб, айни кунларда “Чет тиллар факультетида таълим олади. Бироқ, оила муҳити, қолаверса отаси – эл суйган қўшиқчи Баҳром Азимовнинг таъсири биланми, изқуварлик эмас, қўшиқчиликка эътибор қарата бошлади. Санъаткор Азимовлар сулоласини давом эттираётган Турон Азимов оиланинг тўнғич фарзанди,  икки нафар укалари бор.
ЖАМОЛ
Концерт дастурларида ўзгача қиёфа, ўзига хос “фишка”лар билан чиқишга харакат қилувчи “Демо”нинг яна бир аъзоси Жамол, “Ақлимни таниганимдан буён тинмай қўшиқ айтаман, кейинроқ  репга эътиборим тушди. Мен севимли касбим билан машғулман, бундан хурсандман”-дейди биз билан суҳбатда.                                                                     Жамол энг аввал “Корни” гуруҳининг  қўшиқларини ёдлаб, биргаликда хиргойи қилиб юрган. Кейинчалик  Децл тахаллуси билан танилган,  2003-йилда  Россиянинг  “реп қироли” деб эълон қилинган, асл исми-шарфи  Кирилл Толмацкийнинг қўшиқларини эшитиб, реп йўналишига меҳри тушган. Бўш вақтларида спортнинг  кик-боксинг тури билан шуғулланиб туради. Айни дамда онаси Фотима опа ва турмуш ўртоғи билан ширин ҳаёт кечириб келади. Шу кунларда фақат ижод билан машғул.